
Иқтисод
Ўзбекистонда логистика ва операцияларни оптималлаштиришга оид янги нашр
Ўзбекистон саноати ва логистика тизимларида самарадорликни ошириш масалаларига бағишланган янги илмий-амалий асар нашр этилди. Бахтиёржон Комилов муаллифлигидаги “Ўзбекистонда таъминот занжири: операциялар ва оптималлаштириш” китобида замонавий таъминот занжири бошқаруви ва операцияларни оптималлаштириш бўйича халқаро ёндашувлар мамлакатимизнинг иқтисодий шароитлари билан боғлиқ ҳолда талқин этилган. Мазкур нашр ўзбек тилидаги ихтисослашган адабиётлар ривожига ҳисса қўшиши билан эътиборга молик.
